«Брест» «Марсель»ни енгиб, муаммосиз уч очкони олди
Франция чемпионатида «Марсель» топ-3дан бутунлай узилиб қолиш хавфини кучайтирди. «Оқ-кўклар» сафардa «Брест»га қарши sust ўйин кўрсатди ва омадсиз сериясини давом эттирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ «Брест» ҳисобни очди: эпизодда ҳимоя юқоридан курашда тўпни қайтаргандек кўринган бўлса-да, Людовик Ажорк вазиятдан унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол қилди — 1:0. Орадан беш дақиқа ўтиб, Ажорк яна эътиборсиз қолди ва хавфли зарба йўллади, бироқ тўп устунга яқин жойдан ўтиб кетди.