«Сассуоло» «Верона» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди
А Сериянинг 26-турида «Сассуоло» ўз майдонида жадвалнинг қуйи поғоналарида қолиб кетган «Верона»ни қабул қилди ва уч очколик ўйинда рақибига имконият қолдирмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги илк жиддий вазиятлар биринчи бўлим охирида пайдо бўлди: Лука Липани узоқдан зарба берди, тўп эса дарвозани сал четлаб ўтди. 40-дақиқада Андреа Пинамонти Арман Лориантенинг узатмасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Доменико Берардига қарши қўполлик пеналтига сабаб бўлди...