Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроқ қилинади
Аргентина футбол асссоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани бўйича очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумондор сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар икки амалдорга мамлакатни тарк этишни тақиқлаб қўйди.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов маълумотларига кўра, AFA томонидан ижтимоий тўловлар сифатида давлат бюджетига 13 миллион доллар етиб бормаган.