«Бавария» Олисенини ёзда ҳеч қаерга қўйиб юбормайди
«Бавария» вингери Майкл Олисе жорий мавсумда барқарор ва ёрқин ўйин кўрсатаётгани ортидан уни Англия Премьер-лигасининг грандлари, хусусан «Ливерпул» билан боғлаётган гап-сўзлар кўпайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ The Touchline хабарига кўра, мюнхенликлар яқин ёзда Олисенини қандай шароит бўлишидан қатъи назар сотишни мутлақо кўзламаяпти.
Футболчининг ўзи ҳам клубнинг бундай қатъий позициясидан норози эмас: француз қанот ҳужумчиси Мюнхенда ўзини бахтли ҳис қилмоқда...