«Брест» «Марсел»ни ишончли енгиб, очколарни қўлга киритди
Франция чемпионатида «Марсел» топ-учликдан янада узоқлашиб кетиш хавфи остида қолди. «Оқ-кўклар» сафарда «Брест»га қарши суст ўйин кўрсатди ва омадсиз натижалар сериясини давом эттирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очди: ҳимояда юқоридан ютиб олинган тўпдан сўнг Людовик Ажорқ «Брест»ни олдинга олиб чиқди — 1:0. Орадан беш дақиқа ўтиб Ажорқ яна бир бор назоратсиз қолиб зарба берди, бироқ тўп дарвоза устунига яқин жойдан ўтиб кетди....