Хайкин Норвегия билан ЖЧ-2026га улгурмаслигини айтди
«Будё-Глимт» дарвозабони Никита Хайкин Норвегия терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкинми, деган саволга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Россиялик посбон Норвегия фуқаролигини олиш устида фаол ишлаётгани маълум, бироқ у мундиалга қадар барча ҳужжатларни расмийлаштириб улгурмаслигини таъкидлади.
«Ҳозирча йўқ. Менимча, яна кутишга тўғри келади. Бу узоқ жараён ва, афсуски, жуда кўп вақт олади», — деди Хайкин Cappuccino & Catenaccio Show дастурида.