Анри «Барселона»даги асосий муаммони айтди ва уч номни санади
«Барселона»нинг собиқ футболчиси Тйерри Анри каталонияликлар ўйинидаги энг катта камчилик нимада эканини таъкидлади. Француз мутахассиси фикрича, жамоага вазиятлардан унумли фойдаланишни кескин оширадиган юқори даражадаги марказий ҳужумчи етишмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Анрининг айтишича, «Барселона»га ҳақиқий «тўққизлик» — ўзини исботлаган, барқарор гол урадиган форвард керак. У мисол сифатида Виктор Осимҳен, Эрлинг Холанн ёки Гарри Кейн каби ҳужумчиларни тилга олди.