Скотт Мактоминай «Наполи» билан шартномасини узайтириши мумкин
Италиялик таниқли журналист Николо Скира шотландиялик ярим ҳимоячи Скотт Мактоминай атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, «Наполи» футболчининг ўйинидан жуда мамнун ва у билан шартномани узайтириш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Скира маълумотига кўра, келишувни узайтириш масаласида икки томон ҳам бир фикрда ва буни яширмаяпти. Музокаралар жараёни қизғин давом этмоқда, Неаполь клуби эса Мактоминайни жамоа учун жуда муҳим, таянч футболчи деб ҳисоблайди ...