Осимҳен «Галатасарай»да бахтли, топ-клублар ҳам кузатмоқда
Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳаётидан мамнун ва клубини алмаштиришга эҳтиёж сезмаяпти. Нигериялик футболчига жамоанинг муҳити ва таркиб ёқаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, The Touchline манбаси ёзишича, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳен бўйича қизиқиш билдириши мумкин. Ҳозирча эса аниқ алоқа ёки музокаралар бошланганига доир маълумот йўқ.
Қайд этилишича, эҳтимолий трансфер бўйича якуний қарор футболчининг ўзига боғлиқ бўлади.