Компани Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига муносабат билдирди
Винисиус Жуниор майдондаги баҳсли вазиятдан сўнг «Бенфика» футболчиси Жанлука Престианни ўзинга нисбатан ирқчилик қилганликда айблади. Мазкур можаро ҳақида «Бавария» бош мураббийи Венсан Компани ҳам фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Компани матбуот анжуманида Винисиуснинг реакцияси самимий бўлганини таъкидлади: унингча, бундай ҳиссиётларни сохталаштириб бўлмайди ва футболчининг шунчаки ҳакам ёнига бориб, вазиятни кўтаришидан фойда йўқ. Мутахассис, Мбаппе одатда дипломатик бўлса-да...