Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда ютқазиб қўйди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти тур якунида плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақани муносиб якунлаш имконияти сифатида кўрилган, бироқ бу сафар ҳам кутилган натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда тайландликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди: биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидайоқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Тез орада «Шанхай Шэньхуа» бир футболчисидан айрилиб...