Аргентина футболи раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди
Аргентина Футбол Ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумондор сифатида қайд этилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари Тапиа ва Товигинога тергов якунлангунча мамлакатни тарк этишни тақиқлади.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов маълумотига кўра, давлат бюджети AFA томонидан тўланиши керак бўлган...