Дани Олмо «Барселона»да омад етишмаётганини тан олди
«Барселона» ярим ҳимоячиси Дани Олмо Испания Ла Лигасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Каталонияликлар аввалроқ «Жирона»га кутилмаганда 1:2 ҳисобида ютқазиб, турнир жадвалидаги пешқадамликни бой берганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Олмонинг айтишича, жамоа ўз вазифасини тўғри бажарса, мавсумнинг қолган қисми фақат ўз қўлида бўлади. «Футболда ҳамма хато қилади. Ҳозир омад биз томонда эмас, лекин бу баҳона бўла олмайди», — деди у.
24-турдан кейин «Барселона» 58 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.