Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди
Аргентина Футбол Ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани билан боғлиқ иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумондор сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар икки мансабдорга мамлакатни тарк этишни тақиқлади.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов AFA томонидан ижтимоий бадаллар бўйича бюджетга 13 миллион доллар тушмагани ҳақидаги маълумотлардан кейин бошланган.