Компания «Боруссия» ҳақида ўйламаяпмиз, «Айнтрах»ни ютиш шарт
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Венсан Компания «Айнтрах»га қарши учрашув олдидан таркибдаги тўрт футболчи сариқ карточкалар бўйича хавф остида қолаётганига қарамай, кейинги «Боруссия» билан ўйинни ҳозирдан ҳисобга олаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳозир унинг бутун эътибори фақат Франкфурт жамоасига қарши баҳсга қаратилган. «Сариқ карточкалар билан боғлиқ вазиятни биламиз, лекин ҳаммасини олдиндан режалаштириб бўлмайди.