«Тоттенҳем» бош мураббийликка икки номзоддан бирини танламоқда
Ёзда «Тоттенҳем»да яна мураббийлар алмашинуви бўлиши кутилмоқда. Февраль ойида клуб Томас Франк билан хайрлашганди, мавсум охиригача жамоани вақтинча бошқариш вазифаси эса Игор Тудор зиммасига юклатилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Николо Скира хабарига кўра, «шпорлар»нинг доимий бош мураббийи лавозимига асосий икки номзод — Маурисио Почеттино ва Роберто де Дзерби.
Аргентиналик мутахассис ҳозир АҚШ терма жамоасини бошқармоқда. У 2026 йилги жаҳон чемпионатидан...