«Ювентус» Спаллеттининг келажаги бўйича режани белгилади
«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллеттининг келажаги ҳануз аниқ эмас. Мутахассиснинг амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди. Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, томонлар баҳор ойларида учрашиб, ҳамкорликни давом эттириш шартларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қайд этилишича, агар жамоа жорий А Серияси мавсумини кучли тўртликда якунласа, мураббий билан битим узайтирилиши эҳтимоли юқори. Бироқ «бьянконери» келаси мавсум Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса...