А Серия юлдуз ҳужумчиси «Барселона»га йўл олмоқчи
«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович мавсум якунлангач, фаолиятини «Барселона»да давом эттириш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сербиялик футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунга етади ва катта эҳтимол билан узайтирилмайди. Tuttosport хабарига кўра, 26 ёшли форвард қаерда ўйнаш борасида танловини ҳам қилган: у «Барселона»га эркин агент сифатида ўтишни режалаштирмоқда. Каталония клуби Влахович учун курашда ҳозирча пешқадам ва битимни амалга ошириш учун дастлабки қадамларини ташламоқда.