Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» сафардa мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шенхуа» етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имконини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан «Бурирам Юнайтед»га қарши ҳеч бўлмаса сўнгги бор кучли ўйин кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ бу режадан ҳеч нарса чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 2:0 ҳисобида тай клубининг ғалабаси билан якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор аниқ зарба берди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди.