«Барселона» президентлигига номзод Алварес трансфери ҳақида гапирди
«Барселона» президентлиги учун номзод Виктор Фонт клубнинг «Атлетико» (Мадрид) ҳужумчиси Хулиан Алваресга қизиқаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
26 ёшли аргентиналик футболчининг «кўк-анорранглилар» сафига эҳтимолий кўчиши сўнгги кунларда жаҳон футболидаги энг кўп муҳокама қилинаётган трансфер мавзуларидан бири бўлиб турибди.
Фонтнинг айтишича, Алварес бўйича «Барселона»нинг музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.