Сафонов Непреяева ва Коростелёвга омад тилади
«ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафонов Олимпиада доирасидаги 50 км масофадаги марафон пойгалари олдидан россиялик чанғичилар Дарья Непреяева ва Савелий Коростелёвга мурожаат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сафонов спортчиларга муваффақият тилаб, уларни қўллаб-қувватлашини айтди. Шунингдек, у халқаро мусобақаларда Россия шарафини ҳимоя қила олмаслиги сабаб Непреяева ва Коростелёвга бироз ҳавас қилаётганини ҳам яширмади.
Дарвозабон фикрича, энг муҳими — пойгадан кейин Дарья ва Савелий ўз чиқишидан ўзи мамнун бўлиши.