Дибала Месси ва Роналдуни бирлаштирадиган жиҳатни айтди
"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятида Лионел Месси билан ҳам, Криштиану Роналду билан ҳам бир жамоада тўп сурган. У футбол оламидаги доимий баҳс — қайси бири кучлироқ — мавзусига муносабат билдириб, аниқ танлов қилишдан тийилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дибаланинг таъкидлашича, Месси ва Роналду техник жиҳатдан турлича футболчилар, бироқ руҳий томондан жуда ўхшаш: иккisini ҳам ғалаба қозонишга бўлган кучли иштиёқ бирлаштиради. Унинг фикрича, ҳар бирининг ўзига хос кучли томонлари бор...