Сафонов Непреаева ва Коростелёвга омад тилади
Франциянинг «ПСЖ» клуби дарвозабони Матвей Сафонов Олимпиада доирасидаги 50 км масофадаги марафон пойгалари арафасида россиялик чанғичи спортчилар Дарья Непреаева ва Савелий Коростелёвга мурожаат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сафонов уларга омад тилаб, мусобақада улар учун мухлислик қилишини айтди. Шунингдек, у Дарья ва Савелийга ҳавас қилаётганини яширмади: дарвозабоннинг сўзларига кўра, ўзи ҳозир халқаро стартларда Россия номидан қатнашa олмагани учун шундай ҳис қилмоқда.