Постекоглу: "Манчестер Юнайтед"га темир асабли, уникал мураббий керак
«Тоттенхэм Хотспур», «Ноттингем Форест» каби жамоаларда ишлаган, футбол муҳитининг “ичи-ташини” яхши биладиган мураббийлардан бири — Анге Постекоглу «Манчестер Юнайтед» ҳақида гапириб, гапни айлантирмай тўғридан-тўғри қўйди: бу клубга оддий эмас, айнан “ўзига хос” мураббий керак.
Унинг таъкидлашича, дунё футболидаги энг оғир вазифалардан бири — айнан «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш. Сабаби оддий: бу клуб доим камералар, сарлавҳалар ва муҳокамалар марказида. Бир нарса бўлса — бутун дунё муҳокама қилади.