Чилаверт Мбаппени тингламасликка чақирди ва кескин фикр билдирди
Парагвай терма жамоасининг собиқ дарвозабони Хосе-Луис Чилаверт Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг баёнотларига қулоқ солмаслик кераклигини айтди. Мбаппе аввалроқ жамоадоши Винисиус Жуниорга нисбатан билдирилган даъволар фонида уни қўллаб-қувватлаган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус Чемпионлар лигаси плей-оффидаги “Бенфика”га қарши учрашувда рақиб футболчиси Жанлука Престиани томонидан ўзига нисбатан ирқчилик бўлганини таъкидлаган.