Росйенор «Бёрнли»га қарши осон бўлмайди деб огоҳлантирди
«Челси» Англия Премьер-лигасида «Бёрнли»га қарши уй учрашувига ҳозирлик кўрмоқда. Лондонликлар бош мураббийи Лиам Росйенор матбуот анжуманида фаворитлик ёрлиғи ҳеч нарсани англатмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис рақибнинг сўнгги натижаларга эътибор қаратди: «Бизга қийин ўйин кутяпти. «Бёрнли» сафардa «Кристал Пэлас»ни енгди. Кеча «Вулверхэмптон»нинг ўйини ва натижасини ҳам кўрдингиз-ку? Шунинг учун осон бўлмайди. Биз ўз ишимизга диққатни жамлашимиз керак», — деди Росйенор.