Эдер Милитао апрелда «Реал» сафга қайтиши кутилмоқда
«Реал» ҳимоячиси Эдер Милитао мушак жароҳати сабаб жамоа тиббий назоратида қолмоқда. Бразилиялик футболчи сўнгги бор декабр ойи бошида майдонга тушган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline нашри ASга таяниб хабар беришича, Мадрид клуби Милитаонинг апрелда тўлиқ сафга қайтишини кутмоқда. Шундай бўлса, 28 ёшли ҳимоячи мавсумнинг ҳал қилувчи қисмида жамоага ёрдам бериши мумкин.
Ўтган тур якунларига кўра «Реал» Испания Ла Лигаси турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди.