Дибала Месси ва Роналдунинг энг катта ўхшашлигини айтди
"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятида Лионель Месси билан ҳам, Криштиану Роналду билан ҳам бир жамоада тўп сурган. У футбол оламидаги доимий баҳс — қайси бири кучлироқ — мавзусига ҳам муносабат билдириб, аниқ бирини танлашдан тийилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дибаланинг фикрича, Месси ва Роналду техник жиҳатдан турлича: ҳар бирининг кучли томонлари бошқа-бошқа. Бироқ уларни бирлаштирадиган асосий нуқта менталитет — иккаласи ҳам ғалаба учун "ёнадиган", рақобатда чекинмайдиган футболчилар эканини таъкидлади.