Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» турнирни мағлубият билан якунлади
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ у ҳам омадсиз якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидайоқ «Бурирам Юнайтед» кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол муаллифи бўлди.