Постекоглу «Ноттингем Форест»ни қабул қилганидан афсусда
Анже Постекоглу сентябр ойида «Ноттингем Форест» бошқарувини қабул қилганди, бироқ атиги саккизта ўйиндан сўнг лавозимидан бўшатилди. Мутахассис бу таклифга рози бўлгани нотўғри қарор бўлганини тан олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Постекоглу The Overlap’га берган интервьюсида «Форест»даги вазият учун масъулиятни тўлиқ ўз зиммасига олди: у бу ишга киришишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўриш керак бўлганини, вақт ёки шароитни баҳона қилишдан фойда йўқлигини айтди. Унинг таъкидлашича...