Флик де Ёнгдан катта ўйинларда фаолликни оширишни сўради
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ярим ҳимоячи Френки де Ёнгнинг ўйинидан мамнун. Германиялик мутахассис нидерланд футболчисини жамоа марказидаги асосий фигурага тенглайди, бироқ ҳал қилувчи учрашувларда ундан кўпроқ интенсивлик кутаётганини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Фликнинг фикрича, де Ёнг вазият талаб қилган пайтларда янада таваккалроқ ҳаракат қилиши, ҳужумни тезлаштириш ва кескин паслар билан ўйинга таъсирини кучайтириши мумкин. Бу ҳақда The Touchline хабар бермоқда.