Артетага охирги шанс: "Арсенал" раҳбарияти ундан соврин талаб қилмоқда
«Арсенал» раҳбариятида сабр косаси тобора тўлаётгани ҳақида гап-сўзлар яна авж олди. Инглиз ОАВлари тарқатаётган маълумотларга қараганда, клуб тепасидагилар жамоа бош мураббийи Микель Артета учун энди “узр” ва “бўлди-энди” деган баҳоналар қолмаган, деб ҳисобламоқда.
Гап шундаки, лондонликлар сўнгги уч йилдан ортиқ вақт давомида испаниялик мутахассисни трансфер бозорида ҳам, умумий лойиҳа нуқтайи назаридан ҳам жуда жиддий қўллаб-қувватлади. Яъни, Артетанинг қўлида керакли ресурс ҳам бўлди, ҳимоя ҳам бўлди, вақт ҳам берилди.