Елагин «Фенербахче» ва «Ноттингем Форест» ўйинига прогноз берди
Европа Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги илк стыков учрашувда Истанбулнинг «Фенербахче» жамоаси «Ноттингем Форест»ни қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан футбол шарҳловчиси Александр Елагин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Елагиннинг таъкидлашича, «Ноттингем Форест» Англия Премьер-лигасида қуйи ўринлар атрофида бўлса-да, Европа Лигасида анча муносиб ўйин кўрсатмоқда. Унинг фикрича, бу жуфтликда аниқ фаворит йўқ, шу боис энг мантиқий вариант — голлар сонига эътибор қаратиш.