Чемпионлар лигасида йирик ҳисоблар ва кутилмаган натижалар бўлди
Чоршанба куни миллий чемпионатларда ҳам қизиқ воқеалар бўлди: «Арсенал» ва «Милан» ғалабани қўлдан бой берди, «Вильярреал» эса бир тўп фарқи билан ютди. Бироқ асосий шов-шув Чемпионлар лигасида юз берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
1/16 финал босқичининг дастлабки тўртта учрашуви бўлиб ўтди. Унда Мадриднинг «Атлетико»си, Миланнинг «Интер»и, Леверкузеннинг «Байер»и ва «Қорабоғ» майдонга тушди.
«Қорабоғ» эса бу сафар ҳам жуда оғир оқшомни бошдан кечирди. Ўз майдонида «Ньюкасл»га...