«Реал» Чемпионлар лигасидаги можарога муносабат билдирди
Чемпионлар лигасида «Бенфика» – «Реал» учрашуви атрофида можаро юзага келди. Мадридликлар ҳужумчиси Винисиус Жуниор рақиб футболчиси Жанлука Престианини ирқчиликда айблади. Шундан сўнг УЕФА мазкур ҳолат бўйича текширув бошлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Орадан кўп ўтмай «Реал» расмий баёнот билан чиқди. Клуб маълумотига кўра, пайшанба куни Лиссабонда содир бўлган воқеалар юзасидан мавжуд барча далиллар УЕФАга тақдим этилган. «Қироллик клуби» текширув жараёнида фаол ҳамкорлик қилганини таъкидлади.