Луис Диас «Бавария»нинг требл орзусига муносабат билдирди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Луис Диас жорий мавсумда учта совринни бир йўла қўлга киритиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Колумбиялик футболчи жамоа олдида катта мақсадлар турганини таъкидлади: «Нима хавф остида эканини ва нимани хоҳлаётганимизни яхши тушунамиз. Мақсадимиз — барча турнирларда имкон қадар узоққа бориш ва охиригача бор кучимизни бериш. Биз ҳар бир титул учун курашмоқчимиз. Жамоамиз жуда зўр: бир-бирига жипс, камтар ва меҳнаткаш оила.