Черчесов Сафонов ПСЖда Россия футболини танитмоқда деди
Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, ҳозирда «Ахмат»да фаолият юритаётган Станислав Черчесов «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновнинг француз гранд клубидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис таъкидлашича, «ПСЖ» каби йирик жамоаларда футболчининг паспорти эмас, майдондаги даражаси баҳоланади.
— У «ПСЖ»да ўз савиясини кўрсатяпти. Майдондаги иши орқали европаликларга Россияда ҳам футбол борлигини англатяпти. Мен учун Сафонов биринчи рақамга айланди...