"Насаф" клуби Элит ОЧЛдаги иштироки орқали қанча пул ишлаб топди?
Жорий мавсум Ўзбекистон номидан Элит Осиё чемпионлар лигасида майдонга чиққан «Насаф» учун мусобақа кутилганидек узоққа чўзилмади. «Аждарлар» гуруҳ босқичидан нариги қадамни ташлай олмади ва турнир билан эртароқ хайрлашди. Лекин футболда ҳар доим ҳам фақат натижа эмас — қоидалар, регламент ва ундан келиб чиқадиган молиявий бонуслар ҳам муҳим “ҳикоя” бўлиб қолади.
Шу жиҳатдан олганда, «Насаф» турнирдаги иштирокининг ўзи учун ҳам салмоқли мукофотга эга бўлди. Мусобақа регламентига кўра, клуб...