Артета АПЛда ҳар ҳафта ғалаба қозониш осон эмас деди
Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета Англия Премьер-лигасида рақобат ниҳоятда кучли эканини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ «канонирлар» чемпионат жадвалининг охирида бораётган «Вулверҳемптон»ни енга олмади. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Артетанинг айтишича, АПЛда ҳар ҳафта ютиб бориш жуда қийин, чунки жорий мавсум лига янада кучайган. Мутахассис ўтган мавсумда «Ливерпул»га омад ҳамроҳлик қилганини, бошқа кўплаб жамоалар...