Бубнов Россия терма жамоаси ҳозир керак эмас деб ҳисоблайди
Футбол эксперти Александр Бубнов Россия терма жамоасининг ҳозирги шароитдаги ўртоқлик учрашувлари ҳақида кескин фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, ҳозир терма жамоани йиғиш ва ўйинлар ўтказишнинг амалий фойдаси йўқ: расмий турнирларга қайтишга рухсат берилса ҳам, тайёргарлик кўриш учун камида икки йил вақт бўлади. Бубнов рейтинг масаласини ҳам аҳамиятсиз деб атади: унинг фикрича, Россия барибир кучсизлар қаторида қолади ва ўн поғона юқорилаш реал эмас.