Манчестер Юнайтед МакТоминей ва Бруну ўртасида танлов қилмоқда
«Наполи» ярим ҳимоячиси Скотт МакТоминей яна «Манчестер Юнайтед» сафига қайтиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
TopSkills Sports UK хабарига кўра, «қизил иблислар» ёзги трансфер ойнасида шотланд футболчисини қайта олиб келишни режалаштирмоқда. МакТоминейнинг ўзи ҳам «Олд Траффорд»га қайтишга қатъий бел боғлаган, бироқ у МЮдан ҳафтасига 350 минг фунт стерлинг маош сўрамоқда.
Шу билан бирга, ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш ҳам янги шартнома бўйича ҳафтасига 400 минг фунт стерлинг олишни истамоқда.