Мали терма жамоаси Россияга энг кучли таркибда келади
Россия терма жамоаси март ойида Мали билан ўз майдонида ўртоқона учрашув ўтказмоқчи. РФУ бу ўйин ҳақида ҳозирча расман хабар бермаган бўлса-да, Мали томони беллашув Краснодарда бўлишини бир неча бор тасдиқлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мали футбол федерацияси бош котиби Сиди Бекаайе жамоа Россияга тўлиқ таркибда келишини айтди. Унинг сўзларига кўра, Биссума, Ниакате, Сангаре, Нене ва бошқа футболчилар тахминан 25–26 март кунлари Краснодарга етиб келиб, ўйиндан олдинги машғулотни ўтказади.