Кубараси Флик ташқаридан қаттиқдек кўринса ҳам қўллайди
"Барселона" ҳимоячиси Пау Кубараси жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг услуби ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
19 ёшли футболчининг айтишича, Флик доим футболчилардан ўзига ишониб, бемалол ўйнашни талаб қилади. Кубарасининг таъкидлашича, четдан қараганда мураббий кўп бақираётгандек туюлиши мумкин, бироқ жамоа ичида у футболчиларни ҳимоя қилади ва доим қўллаб-қувватлайди.
Жорий мавсумда Кубараси барча мусобақаларда 33 учрашувда майдонга тушиб, бир гол муаллифига айланган.