Туркияда бекор қилинган голдан кейин ҳакамга самокат улоқтиришди
Туркиянинг қуйи, ярим ҳаваскор лигаларидан бирида майдондаги можаро ноодатий якун олди: голни ҳисобламаган ҳакамга трибунадан электр самокат улоқтирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Транспорт воситаси бевосита ҳакамга тегиб, унга жароҳат етказгани айтиламоқда. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, катта шов-шувга сабаб бўлди.
Ҳодиса «Дарендеспор» ва «Ҳекимҳан» жамоалари учрашувида рўй берди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда 87-дақиқада баҳсли эпизод юзага...