Патрик Шик «Олимпиакос»га қарши ўз имконидан унумли фойдаланди
Германиянинг «Байер» клуби ҳужумчиси Патрик Шик Чемпионлар лигасида «Олимпиакос»га қарши ўйинда икки гол уриб, учрашув якунлари ҳақида фикр билдирди. Баҳс «Байер»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шикнинг айтишича, ҳужумчи учун баъзан бутун ўйин давомида ўз вазиятини кутишга тўғри келади. «Ҳар доим тайёр туриш керак — ҳужумчининг иши шу. Бугун эса керакли пайтда керакли жойда бўлдим. Қишки танаффусдан кейин старт биз учун оғир бўлди, аммо аста-секин анча қўшиб олдик»...