Компани Гвардиоладан ўрганган энг муҳим жиҳатини айтди
"Бавария" бош мураббийи Винсен Компанӣ Хосеп Гвардиола билан бирга ишлаган пайтида нималарни ўзлаштирганини сўзлаб берди. Белгиялик мутахассис аввалроқ "Манчестер Сити"да испаниялик мураббий қўл остида тўп сурган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Компанӣ таъкидлашича, асосий сабоқ тактикалардан кўра менталитетга бориб тақалади: доимо ғалаба учун яшаш, ҳар бир учрашувни энг муҳим ўйин сифатида қабул қилиш ва кучли рақиб билан баҳс ҳам, қуйи лига жамоасига қарши ўйин ҳам ўртасида фарқ қилмаслик.