Компани «Бавария»да қайси футболчиларни кўришни айтди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани матбуот анжуманида жамоага қайси футболчини олиб келишни исташи ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, унинг асосий вазифаси ҳозирги таркибдаги ўйинчилар билан самарали ишлашдан иборат. Трансфер масалаларида эса алоҳида мутахассислар жамоага янги футболчиларни жалб қилиш билан шуғулланади. «Мен учун энг муҳими — қўлимиздаги футболчилар энг яхшилар эканини айтиш ва улар билан ишлаш.