Аллегри ва Фабрегас дурангдан кейин туннелда нега тортишиб қолди?
А Сериядаги 24-тур қолдирилган учрашуви — "Милан" ҳамда "Комо" ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобида якунланди. Майдондаги ўйин ўзига яраша драмали бўлди, аммо ҳақиқий “иссиқлик” финал свистогидан кейин бошланди: мураббийлар ўртасида баҳс чиқди.
Учрашув тугаганидан кўп ўтмай, журналистлар туннел ёнида икки мутахассиснинг қизғин мунозарасига гувоҳ бўлишди. Tuttomercatoweb (TMW) хабарига кўра, Массимилиано Аллегри испаниялик ҳамкасби Сеск Фабрегасга қаттиқ овозда эътироз билдирган. Манба келтирган гап мазмуни ҳам жуда кескин...