Кубараси Фликнинг қаттиқ оҳанги жамоани асрайди деб ҳисоблайди
“Барселона” ҳимоячиси Пау Кубараси жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан ишлаш жараёни ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кубарасининг айтишича, Флик футболчилардан ўзига ишонган ҳолда, эркин ўйнашни талаб қилади. Ташқаридан қараганда у кўп бақираётгандек туюлиши мумкин, бироқ жамоа ичида мураббий доимо футболчиларини ҳимоя қилиб, қўллаб-қувватлайди.
Жорий мавсумда 19 ёшли Кубараси барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди.