Жезуш Роналдунинг навбатдаги ўйинда дам олишини айтди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада жамоага қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу ўйинда ҳам у рўйхатдан жой олмайди.
Жезушнинг айтишича, мураббийлар штаби зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришни маъқул кўрган.